12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb Kp

Short En / Short Rus / Short Uzb
Sato_uzb

Сато-хаёлоти миллат, элатнинг,
Минг йиллик орзу-ю армонларидир.
'“Сато”да тўлқинлар, соҳиллар туташ,
Шарқона тунларнинг файзи мунаққаш.

Бунда мусиқийлик, наво ҳар ёнда,
Ҳатто уқиш мумкин уни лаганда.
Асрлар юкини кўтарган торлар.
Осиё кечмишин изҳор этарлар...

Ресторан номи ўзбек халқининг камон билан чалинадиган энг қадимий торли мусиқа асбобидан олинган. Сатонинг оҳанглари бугун ҳам, минг йиллар аввалгидек, жозибали ва сеҳрли. Бу ерда ҳамма нарсада ҳашамдорлик ва дабдаба кўзга ташланади. Ресторанда Ўзбекистоннинг барча минтақаларига хос энг лаззатли, шунингдек, қадимги рецептлар асосида тикланган таомлардан татиб кўриш мумкин.